Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Британия ташрифининг биринчи куни ниҳоясига етмоқда.


Бугун Британия Қироличаси Елизавета юқори мартабали меҳмонлар - Жорж ва Лора Бушларни Букинҳемдаги саройида қабул қилди.
Пайшанба куни Буш ва Блэрнинг турли масалалар,жумладан Ироқдаги вазият, Яқин Шарқ ҳамда террорга қарши курашга доир масалалар юзасидан музокара юритиши кутилмоқда.
АҚШ Президентининг ташрифи туфайли Британия ҳукумати мисли кўрилмаган хавфсизлик чораларини кўрган.
Бугун Жорж Буш АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳаракатини ҳимоя қилиб, баъзида зўравонликни амалга оширувчиларга қарши куч ишлатиш муҳимлигини баëн қилди.
Золим диктаторлар ҳамда террорчилар дунë тинчлигига катта таҳдид солиб, оммавий қирғин қуролларидан фойдаланмоқда, деди Буш.
АҚШ Президентининг қайд этишича, АҚШ ва Британиянинг умумий сиëсати шунчаки манфаатлар ортидан қувиш эмас:
- АҚШ ва Британиянинг тинчлик йўлидаги мақсади бир. Биз дунëга тинчлик олиб келувчи йўлни қидирамиз. Бизнинг халқимиз эса, бу мақсадларнинг амалга ошиши учун ўз жонини ҳам бермоқда. Америка Британия ўғил ва қизларининг садоқатини юксак баҳолайди, - деди Буш.
XS
SM
MD
LG