Линклар

Бугун инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги биноси олдида норозилик акцияси уюштирди


Акция иштирокчиларининг айтишича, улар мамлакатда фаолият олиб борувчи инсон ҳуқуқлари фаолларининг телефонлари мунтазам узиб қўйилаётганидан норозилик билдирган.

Хабарларга қараганда, акция қатнашчилари агентлик махсус инспекцияси мулозимлари ҳамда агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари билан мулоқотда бўлган. Улар муаммони ечиш ҳақида жойлардаги алоқа бўлимлари раҳбарларига топшириқ берган. Шундан сўнг, акция иштирокчиларининг таъкидлашича, уйларидаги анчадан буён ишламай келаётган телефон алоқаси қайта тикланган.
XS
SM
MD
LG