Линклар

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо 6 давлат Ташқи Ишлар Вазирларининг Бишкек музокаралари бугун ниҳоясига етди.


Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Ташқи Ишлар Вазирлари кечаги учрашувлари давомида НАТО билан яқинроқ ҳамкорлик қилишга ўзаро келишганлар.
"Ушбу икки ташкилот, яъни НАТО ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳозирги кунда халқаро терроризм ва диний экстремизм хавфини бартараф этиш каби муштарак мақсадлар изидан бормоқда. Бизнинг минтақамиз узоқ вақтдан буëн таҳдидларга юзма-юз келмоқда", - деди Қирғизистон Ташқи Ишлар Вазири Асқар Айтматов.
XS
SM
MD
LG