Линклар

Бугун Туркиянинг Истамбул шаҳрида юз берган портлашлар оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди ва тақрибан 400 киши яраланди.


Хабарга кўра, портлаш оқибатида Британиянинг Истамбулдаги консулхонасига катта зарар етган ва қурбон бўлганлар бор. Портлаш оқибатида шунингдек, Лондондаги HSBC халқаро банкининг Истамбулдаги филиали ҳамда савдо маркази қаттиқ шикастланган.
Британия Ташқи Ишлар Вазири Жэк Строунинг Лондонда айтишича, Британия консулхонаси, HSBC банки ва Истамбулнинг бошқа жойларига қилинган ҳужумларнинг барчаси Ал-Қайданинг ишидир.
"Истамбулда бугун эрталаб юз берган ҳодиса терроризмнинг иши эканлиги аниқ. Ҳозирча бизда бу тўғрида тўлиқ маълумотлар йўқ. Аммо кўринишидан бешта бомба портлаган", - деди Жэк Строу.
Туркия Ташқи Ишлар Вазири Абдулло Гул Стокголмда сўзлаган нутқида, Туркия терроризмга қарши урушни давом эттиришини баëн этди.
"Ҳозир биз уюшган терроризм ҳужумларига юзма-юз келдик. Бахтга қарши кўплаб тинч аҳоли қурбон бўлди. Биз терроризмга қарши курашимизни ҳар доим давом эттирмиз",- деди Абдулло Гул.
АҚШ Президенти Жорж Буш ва Британия Бош Вазири Тони Блэрлар бугунги Истамбул портлашларини қораладилар.
Улар шунингдек, Ироқ ва Афғонистондаги миссияларини биргаликда давом эттиришларини таъкидладилар.
Тарафларнинг Лондон чрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида баëн қилишларича, икки лидер халқаро терроризмга қарш курашни давом эттиришга ваъда бердилар.
"Бизнинг Афғонистон ва Ироқда демократия соҳасида олиб борадиган муштарак ишимиз учун халқаро терроризмни бартараф этиш жуда муҳимдир",- деб таъкидлади Президент Буш.
XS
SM
MD
LG