Линклар

“Булутлар” фильми толиблар ҳукмронлиги йиллари ҳақида ҳикоя қилади


Саида 19 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон кино усталари томонидан суратга олинган “Булутлар” фильми ижодкорлари матбуот анжумани ўтказди.

Фильм Шимолий Афғонистоннинг “Жайҳунфилм” студияси маҳсулоти бўлиб, унинг муаллифи, режиссёри ва продюссери Сиддиқ Обидийдир. Унинг айтишича, фильмда Афғонистонда “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳукмронлик қилган йилларда икки севишган дилнинг бошдан кечирганлари, толибларнинг мамлакат халқи бошига солган кулфатлари ҳақида ҳикоя қилинган.

С.Обидийнинг таъкидлашича, фильмни суратга олиш жараёнида 15 мингга яқин киши иштирок этган. Умумий саҳналарни тасвирга олишда афғонистонлик ўзбек генерали Абдурашид Дўстум катта кўмак кўрсатган.

Фильм режиссёрининг билдиришича, толиблар даврида халқ бошига тушган машаққатларни журналистлар тўла ёритиб бера олмаган. Фильм ушбу воқеаларни ҳаққоний равишда дунё ҳамжамиятига етказишга хизмат қилади.

Сиддиқ Обидий ушбу киноасарнинг вужудга келишига Ўзтеледариокомпаниясининг 4-канали, “Ўзбекфильм” ижодий жамоаси катта ҳисса қўшганини маълум қилди. Унинг айтишича, икки мамлакат киноусталари келажакда ҳам ҳамкорликда ишлашни мақсад қилган.
XS
SM
MD
LG