Линклар

НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон Истамбулдаги портлашни террорга қарши кураши лозимлиги ва уни янчиб ташлаш кераклигидан далолатдир, деб таъкидлади.


Мадридда қилган чиқишида Робертсон хавфсизлик ҳар бир одам учун устуворлигини таъкидлади..
Робертсон 27 киши ўлимига сабаб бўлган бу каби ҳужумларга қарши НАТО ва шунга ўхшаш ташкилотлар курашиш кераклигини гапирди.
АҚШ Президенти Жорж Буш бугун Туркия Бош Вазири Ражаб Эрдўғон билан телефон орқали боғланиб, террорга қарши курашда елкама-елка туражагини билдирди.
Британия Ташқи Ишлар Вазири Жек Строу эса, кеча портлаган жойларни кўздан кечиргач, Британия ва ривожланган мамлакатлар глобал тинчликка таҳдид солаëтган террорга қарши бирга курашишини таъкидлади:
- Биз-яъни ривожланган мамлакат вакиллари глобал таҳдидга дуч келдик ва буни глобал йўл билан ҳал этишимиз керак, - деди Строу.
XS
SM
MD
LG