Линклар

Фаластин мухторияти Бош Вазири Аҳмад Қурей Исроил билан тинчлик музокараларини олиб боришга тайëрлиги ва уни яқин бир неча ой ичида бошлашини маълум қилди.


Норвегия телевидениесига берган интервюсида Қурей Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон билан музокарани амалга ошириш ҳақида келишув яқин орада кучга киришини таъкидлади.
“Фикримча, яқин 6 ой ичида биз музокаралар ўтказиб, ўртадаги низога чек қўямиз”, деди Қурей
Қурей ва Шароннинг кейинги ҳафтада музокаралар бошлаши режалаштирилган.
Шунингдек, Қурей Фаластиндаги 13 та фракция, хусусан “Хамас” ва “Исломий Жиҳод” гуруҳи вакиллари ва мисрлик воситачилар билан Исроилга уюштирилаëтган ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилиш юзасидан учрашув режалаштирган.
Кеча Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон фаластинликлар билан музокаралар ижобий муҳитда ўтиши учун бир томонлама чоралар кўришини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG