Линклар

Ироқда АҚШ ва унга иттифоқдош мамлакатлар ҳарбийларига қарши ҳужумлар давом этмоқда.


Бағдод марказидаги икки меҳмонхона ва Ироқ нефт вазирлиги биноси ракета ҳужумига учради. Бир киши яраланган.
Бағдоддаги Италия элчихонаси олдида 30 та ракета ва ракета учирадиган ускуна топилган.
Ракета учирадиган ускуналар шаҳарда кенг фойдаланиладиган эшак аравага ўрнатилган бўлган.
Озодлик радиосининг Бағдоддаги мухбири Валентинас Майтга бугунги портлаш гувоҳларидан бири шундай деган:
- Эрталаб чамаси 7:15 ларда бутун ҳудудни ларзага солувчи кучли портлаш юз берди. Мен ўрнимдан туриб,ташқарига чиқиб қарасам, ракета учирувчи мослама ўрнатилган икки эшак аравага кўзим тушди. Улардан “Фаластин” меҳмонхоҳасига қарата 8га яқин ракета отилди, - деди гувоҳ.
Шаҳардаги “Шератон” меҳмонхонасига ҳам икки ракета отилган. Иккала меҳмонхона ҳам қўриқланиши мушкул бўлган мавзеда жойлашган. Мазкур ҳодисадан сўнг ҳудуд ëпиб қўйилган.
Бир оз ўтгач, Бағдоддаги нефт вазирлигига бир неча бор ракеталар билан ҳужум қилинди.АҚШ ҳарбийларининг таъкидлашича, қурбон бўлганлар ëки яралаганлар йўқ.
XS
SM
MD
LG