Линклар

Бугун АҚШ Прзиденти Жорж Буш Британияга уч кунлик сафарини якунлади.


Уйга қайтиш олдидан Буш Британия Бош Вазири Тони Блэр туғилиб ўсган шаҳари Лондондан 400 километр наридаги Сежефиелдга бориб, Тони Блэр номидан берилган зиëфатдан сўнг Жорж ва Лора Бушлар Вашингтонга қайтишди.
Кеча Блэр Истамбулдаги портлашлар Бушнинг Лондонга ташрифи билан боғлиқ, деган тахминларни инкор этди:
- Истамбулдаги сўнгги террорчилик ҳужумлари- асосий жанг майдони Ироқ ҳисобланган уруш деганидир. Биз Саддам тарафдорлари ва террорчиларни қириб ташлашимиз керак. Бегуноҳ одамлар экстремизм ва фанатизм оқибатида ҳаëтдан кўз юммоқда, - деди Блэр.
Кеча Лондоннинг марказий кўчаларида ўн минглаб одам Бушнинг Британияга қилган ташрифи юзасидан норозилик намойиши ўтказди.
XS
SM
MD
LG