Линклар

Туркия Бош Вазири Ражаб Эрдўған кеча “Истамбулда рўй берган портлашни уюштирганлар албатта топилади ва улар қонун олдида жавоб берадилар”, деди


Эрдўғаннинг фикрича, афтидан “Ал-Қайда” билан алоқада бўлган террорчилар мусулмонларнинг муқаддас ойи - Рамазонни қонга белаган.
Туркия Ташқи Ишлар Вазири Абдуллоҳ Гул бугун портлашларга алоқадорликда гумон қилинаëтган бир неча киши қўлга олинганлигини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳужумлар Туркиянинг мусулмон давлатда демократия ҳукм суриши мумкинлиги исботлашга ҳаракат қилаëтганини кўролмаëтганлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.
- Биз демократия йўлида илгарилаб бормоқдамиз.Биз мусулмонлар яшайдиган мамлакатда демократия қуришига ва инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Биз мусулмон давлатларининг ривожланган мамлакатлар билан рақобатлаша олишини исботлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Бу эса, айрим одамларга ëқмаëтган кўринади, - деди Абдуллоҳ Гул
Пайшанба куни Истамбулдаги Британия консулхонаси ва Британиянинг HSBC банки биносида бир вақтнинг ўзида иккита портлаш юз берди. Портлаш оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган, шулар қаторида Британиянинг Туркиядаги Бош Консули Рожер Шорт ҳам бор. 450га яқин одам яраланган.
XS
SM
MD
LG