Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:12

Пикетчилар 4-канални сақлаб қолишни талаб қилди


20 октябрь куни Ўзбекистон телерадиокомпанияси биноси инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бир гуруҳи томонидан пикет қилинди.

Хабарларга қараганда, улар, асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 4-халқаро телеканални спорт каналига айлантириш тўғрисидаги қарори бекор қилиниши талабини илгари сурган.

Пикетда иштирок этган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева “Озодлик” мухбирига 4-канални сақлаб қолиш талаби билан фуқаролардан имзо йиғилаётганини маълум қилди.

“Мулоқот” демократия ва инсон ҳуқуқлари маркази вакили Клара Шодмонованинг айтишича, Ўзбекистон телевидениеси замон талабларига жавоб бера олмайди. Унинг раҳбарлари фақат бойлик орттириш билан оворадир.

Пикетчиларнинг сўзларига қараганда, 4-канал журналисти Элмира Ҳасанова телевидение раҳбариятини цензурага йўл қўяётганда айблагани учун тазйиққа учрамоқда. Шу боис норозилик акцияси иштирокчилари унга нисбатан тазйиқлар тўхтатилишини ҳам талаб қилди.

Акция қатнашчилари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига эркинлик берилишини, телерадиокомпания раиси Абусаид Кўчимовнинг истеъфосини сўради.
XS
SM
MD
LG