Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:04

Отамиз терган пахтани, биз ҳам тераверамиз уни!


Тўлқин “Болаларни асранг” халқаро ташкилотининг 2002 йилда эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистонда болалар меҳнати эксплуатация даражасига етгани қайд этилган. Хусусан, унда болалар пахта терими, буғдой ўрими ва бошқа ишларда эксплуатация қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Кузатувчиларнинг айтишича, жорий йилда болаларни пахта далаларида эксплуатация қилиш янада кучайган. Бунга сабаб сифатида улар пахтанинг кеч пишиб етилгани, ҳукуматнинг эса бу борадаги топшириқни қандай йўл билан бўлмасин бажаришга ҳаракат қилганини кўрсатади.

Бироқ болалар меҳнати фақат пахта билан чекланиб қолмайди. Маълумотларга қараганда, мактаб ўқувчилари айрим ҳолларда ўқитувчиларнинг уйларида ҳам ҳашарларда иштирок этар экан.

Ўзбекистонда болалар меҳнатини экслуатация қилиш болалар саломатлиги муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Баъзи мустақил манбаларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда мамлакатда туғилаётган чақалоқлар ва болалар саломатлиги кўрсаткичлари жуда пасайиб кетган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда чақалоқларнинг кўпчилиги туғма мия қон босими, рахит, дисплазия каби касалликлар билан дунёга келмоқда.

Педиатр Роҳатой Собированинг айтишича, бунга биринчи сабаб экологик вазиятнинг ёмонлиги бўлса, иккинчиси, ота-оналар соғлиғининг ёмонлигидир.

Кўпчилик болалар тарбияси, саломатлиги, ҳуқуқларининг бузилиши ва улар меҳнатининг эксплуатация қилиниши омилларидан бири йўқчиликка бориб тақалишини таъкидлайди.

-Ўзим арзимаган нафақа оламан, - дейди “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган аёл. - Хўжайиним касал. Тўртта болам бор. Улар ҳам касалманд. Топаётган пулим қорнимизни зўрға тўйдиришга етса ҳам катта гап. Болаларни боғчага бериш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Боғча пулини тўлашга кучим етмайди.

Яна бир фуқаро боғчада болалар белгиланган рацион асосида овқатлантирилмаслигидан шикоят қилади. Унинг айтишича, боғчада тарбияланувчиларга берилаётган маҳсулотларни ҳеч ким ўз фарзандига раво кўрмайди.
XS
SM
MD
LG