Линклар

logo-print

Италия Бош вазири Силвио Берлусконининг собиқ ёрдамчиси Цезар Превити пора берганлик айби билан беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


22 ноябр куни Милан маҳкамаси Превитини давлатга қарашли озиқ-овқат компанияси Берлусконига рақиб ширкатга сотилишини тўхтатиш учун ҳакамга пора берганликда айбдор, деб топди. Ўша пайтда Превити Берлусконининг “Фининвест” компанияси юристи бўлган.
1994 йилда Берлускони бошчилигидаги ҳукуматда Мудофаа вазири лавозимида ишлаган Превити ҳозирда бошқа жиноий иш бўйича 11 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG