Линклар

logo-print

Бағдоддан шимолда икки полиция идораси олдида машинага ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида камида 16 одам ўлди.


Ироқ полициясига кўра, мазкур портлашлар 22 ноябр куни Хон Бани ва Бақуба шаҳарларида бир неча дақиқа ичида юз берган.
Бошқа бир хабарда, Ироқдаги АҚШ маъмурлари юк ташувчи самолётнинг Бағдод аэропортига фавқулодда қўнишига ракета ҳужуми сабаб бўлгани воқеасини текширмоқда. Исми ошкор этилмаган ҳарбийнинг Асоссиэйтед Пресс агентлигига билдиришича, самолётга САМ-7 ер-ҳаво русумидаги ракета келиб теккан.
Мазкур самолёт эгаси ҳисобланган Германиянинг DHL компанияси душанба кунигача Бағдодга белгиланган барча парвозни тўхтатди.
Шу куни Хюман Райтс Увотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти исёнчиларни америкаликлар билан ҳамкорлик қилаётган тинч аҳолига ҳужум уюштириш орқали уруш жиноятлари содир этаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG