Линклар

logo-print

Грузия мухолифати тарафдорлари шанба куни Парламент ва Президент маъмурияти биносига бостириб кирганидан кейин якшанбага ўтар кечаси Тбилиси кўчаларида юрдилар.


Парламент биносидан қочиб чиқишга мажбур бўлган Грузия Президенти Эдуард Шеварнадзе воқеадан бир неча соат ўтиб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва у давлат тўнтариши, деб атаган мазкур ҳаракат ташкилотчиларини жазолашни ваъда қилди: “Мен фавқулодда ҳолат эълон қиляпман. Бу алоҳида тартиб ва уни Мудофаа ҳамда Ички Ишлар вазирлиги бажаради. Биз тартиб ўрнатамиз ва жиноятчилар жазоланади”, - деди Шеварнадзе.
Президентнинг матбуот котибига кўра, агар янги сайланган Парламент Шеварнадзенинг фавқулодда ҳолат ҳақидаги буйруғини 48 соат ичида тасдиқламаса, у ҳолда мамлакат конституциясида кўзда тутилганидек, вазиятни армия назорат қилади. Тбилиси кўчаларида армия аскарлари бўлишига қарамай, ҳозирча улар мазкур сиёсий бўҳронга аралашгани йўқ.
Томонлар ўртасида воситачилик қилиш мақсадида якшанба куни тонг саҳарда Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Тбилигига учиб келди.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл ва БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Президент Шеварнадзе билан телефон орқали сўзлашдилар. Давлат Департаментига кўра, улар Грузия раҳбарини оғир-босиқ бўлишга ва мазкур бўҳронни мамлакат конституцияси доирасида ҳал этишга чақирганлар.
Дунё давлатлари томонидан ҳам айни шундай чақириқлар айтилди.
Ҳокимиятни тарк этаётган Парламент раиси, мухолифат лидери Нино Бурданадзе 45 кун ичида муддатидан аввал Президентлик сайловлари бўлиб ўтгунча мамлакат Президенти вазифасини вақтинча бажаришини айтди.
XS
SM
MD
LG