Линклар

logo-print

Истамбул касалхоналаридан бирида 58 яшар австалиялик аëлнинг жони узилди.


Бу аëл пайшанба куни Британия консулхонасига қилинган тажовузнинг 28- қурбони бўлди.
Австралия Ташқи ишлар вазири Александер Даунер ҳалок бўлган аëл Британия элчиҳонасининг теҳник ҳодимаси эканлигини билдирди.
Туркияда ўтган ҳафта юз берган тўртта портлашда 50 дан зиëд киши ҳалок бўлди.
Портлашлар юзасидан маъсулиятни "Ал-Қаеда" тармоғига яқин гуруҳлар ўз зиммасига олишди.
Кеча Туркиянинг бир қатор шаҳарларида терроризмга қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Турк расмийлари террор амалларида гумон қилинган 18 киши қамоққа олинганлигини билдиришди.
XS
SM
MD
LG