Линклар

Дунëдаги жуда кўп мамлкатларнинг лидерлари Грузия ҳукумати ва мухолифати зиддиятларни муроса йўли билан ҳал қилишлари керак деб даъват қилишмоқда.


Россия Президенти Владимир Путин Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе билан ўтказилган телефон сухбатидан сўнг дарҳол Тбилисига Россия Ташқи ишлар вазири Игор Ивановни юборди.
Иванов Тбилисига саҳар пайтида етиб келди.
Украина президенти Леонид Кучма МДҲ номидан мухолифат ҳаракатларини қоралади.
Шанба кечқурун Шеварднадзе АҚШ давлат котиби Колин Пауэл билан телефонда мулоқот қилди.
БМТ, АҚШ, Буюкбритания, Европа Кенгаши ва ЕХҲТ муаммога тинч йўл билан ечим топиш зарурлигини таъкидлашди.
XS
SM
MD
LG