Линклар

logo-print

Грузия мудофаа вазири Давид Тевзадзе бугун Тбилиси марказини ишғол қилган мухолифат тарафдорларига қарши харбий куч қўлланилмаслигини билдирди.


Тевзадзе: "мамлакатда фавқуллода вазият эълон қилиниши бу харбий куч қўлланилишини англатмайди", деди.
Шунингдек Тевзадзе ,Эдуард Шеварднадзе мухолифат тарфдорларига қарши харбий куч ишлатиш борасида буйруқ бермаганлигини таъкидлади.
Грузия расмийси Автандил Жорбонедзе Президент ва ҳукумат мухолифат билан мулоқотга шай эканлигини билдирди.
Кеча ишғол қилинган парламент биноси олдида ҳали ҳам бир неча минг киши мавжуд.
Мухолифат лидерлари Михаил Саакашвили ва Нино Бурджанидзе Шеварднадзе истъефосини талаб қилмоқда.
Кеча Бурджанидзе мамлакат президентлигини вақтинча 45 кун муддатга ўз зиммасига олишини билдирганди.
XS
SM
MD
LG