Линклар

Ироқ Бошқарув Кенгаши “Ал-Арабия” телеканали мухбирларининг Ироқдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.


“Ал-Арабия” телеканали баëнотида айтилишича, Бағдод бюроси Ироқ полициячилари томонидан ëпилган.
Ироқ Бошқарув Кенгаши ҳозирги Президенти Жалал Талабанийнингнинг таъкидлашича, телекомпания Саддам Хусайн деб тахмин этилаëтган шахснинг Бошқарув Кенгаш аъзоларини ўлдиришга даъват қилувчи мурожаатини эфирга узатганидан сўнг, идорани ëпиш ҳақидаги қарорга келинган.
Шунингдек, Талабаний Ироқ раҳбарияти бош қароргоҳи Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган “Ал-Арабия” телекомпаниясини судга беришини ҳам баëн қилди.
XS
SM
MD
LG