Линклар

logo-print

Москва шаҳри милициясининг хабар беришича, пойтахтда жойлашган Патрик Лумумба номидаги Халқлар Дўстлиги Университети ëтоқхонаси ëниб кетиши натижасида 32 одам ҳалок бўлган, 100дан ортиқ одам жароҳат олган.


Россиянинг “Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳалок бўлган ва яраланганлар орасида Хитой, Бангладеш, Въетнам ва Африка қитъасидаги бир неча давлат фуқаролари бор.
Москва Ички Ишлар Бошқармаси ходими Павел Климовскийнинг маълум қилишича, 28 жасад бинонинг ичидан, учтаси ташқарисидан топилган, бир одам эса тиббий ëрдам машинасида ҳалок бўлган.
Маълумотларга қараганда, ëтоқхонадагиларнинг электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиши оқибатида ëнғин келиб чиққан.
XS
SM
MD
LG