Линклар

Грузия мухолифати етакчиси Михаил Саакашвили Грузияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди.


Айни дамда вақтинча мамлакат Президенти вазифасини ўтаëтган Нина Буржанадзе конституцияга мувофиқ 45 кун ичида сайловлар ўтказилишини эълон қилди:
- “Грузия Конституциясига мувофиқ президентлик маъсулияти менинг зиммамга ўтди. Президентлик сайловлари конституцияга асосан эълон қилинади”, - деди Нина Буржанадзе.
Бугун айрим оммавий ахборот воситаларида Шеварднадзенинг сиëсий бошпана олиш мақсадида Германияга учиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо Шеварднадзе вакили, ҳамда Германия чегарачилари ушбу маълумотларни инкор этди.
XS
SM
MD
LG