Линклар

logo-print

Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе истеъфога чиққанидан сўнг, АҚШ ҳукумати мамлакат янги раҳбариятини тан олишини билдирди.


Уч ҳафта мобайнида Грузия мухолифатчилари томонидан уюштирилган норозилик намойишидан сўнг, якшанба куни Шеварднадзе президентликлик лавозимини тарк этди.
75 ëшли раҳбар қон тўкилмаслиги учун истеъфога чиққанини билдирди. Мухолифат етакчиси Михаил Саакашвили эса, Шеварднадзе қарорини мардонавор ҳаракат деб атади.
Пойтахт Тбилисида минглаб мухолифат тарафдорлари Эдуард Шеварднадзе исетъфосини нишонладилар. Мухолифат етакчиларидан бири, Парламент раиси Нина Буржанадзе, Грузия конституциясига биноан вақтинчалик Президент вазифасини бажаришига киришди.Конституцияга кўра, янги президентлик сайловлари 45 кун ичида ўтказилиши керак.
Буржанадзе бутун мамлакатга қилган телемурожаатида ҳуқуқ тартибот органларини ишга қайтиш, фуқароларни эса жамоат тартибини қайта тиклашга даъват қилди.

Айни пайтда, Россия ва Европа Иттифоқи Грузия ҳукуматинини қўллаб-қувватлашлигини билдирди. Россия парламенти Федерацияси Кенгашининг раиси Сергей Миронов, Шеварднадзе истеъфосининг қон тўкилишсиз амалга ошгани ва конституция доирасида юз берганини ижобий баҳолади.
Кеча Тбилисида Эдуард Шеварднадзе ва мухолифат етакчилари билан учрашган Россия Ташқи Ишлар Вазири Игор Иванов эса, Грузия сиëсатчилари томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарорни тан олишини маълум қилди.
Европа Иттифоқи эса, сиëсий бўҳроннинг тинч йўл билан якунланганига юқори баҳо бериб,янги Парламент сайловларининг демократик талаблар даражасида ўтажагига ишонч билдирди.
Европа Қўмитаси вакили Диего Охейдо Грузия сиëсий раҳбарларини фавқулодда сайловларга тайëргарлик кўришга чақирди:
- Биз Грузиядаги бўхрон музокаралар йўли билан якунлангани ëки якунланаëтганини олқишлаймиз ва томонларни бундан кейин ҳам зўравонликлардан сақланишига чақирамиз.
Умид қиламизки, Грузиядаги барча сиëсий партиялар ва янги сайлов шарт-шароитлари ва муддати тўғрисида келишувга эришадилар -, деди Охейда.
Европа Қўмитасининг Ташқи Сиëсат бўйича маъсули Хавиер Солана вакиласи Кристина Галлач бугун Тбилисига Иттифоқнинг махсус вакиллари жўнаб кетганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG