Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:22

Грузия сабоқлари


Тўлқин 23 ноябрь куни Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе мухолифатнинг тазйиқи остида ўз вазифасидан истеъфо берди. “Озодлик” мухбири Ўзбекистон фуқароларининг айримларидан мазкур воқеага муносабат билдиришни сўради.

- Эдуард Шеварднадзенинг ҳокимиятни топширишини демократик кучларнинг ғалабаси, деб ҳисоблайман,- дейди суҳбатдош аёл. - Бу воқеа ҳеч қайси тоталитар тузум демократик кучларга бардош бера олмаслигини кўрсатди. Демократларнинг ғалаба қозониши, истаймизми-истамаймизми, прогрессив ғояларнинг амалга ошишига хизмат қилади.

Иккинчи суҳбатдошимизнинг айтишича: “Халқ бамисоли денгиз. Халқнинг иродаси, унинг орзу-умидларини рўёбга чиқара олмаган ҳар қандай давлат раҳбари ўз лавозимида узоқ ишлай олмайди. Шеварднадзенинг ишдан кетишига сабаб ҳам ўз халқининг иқтисодий, маънавий ва маърифий эҳтиёжларига эътибор бермаганидадир. Агар Ўзбекистонда ҳам халқ чин маънода бирлашадиган бўлса, Каримов сиёсатини чуқур таҳлил қилиб, унинг халқдан узоқлигини ҳис қила олса, албатта, унинг кетишини талаб қилиши мумкин”.

“Грузиядаги воқеаларни эшитиб кўзимга беихтиёр ёш келди, дейди яна бир суҳбатдош. Ўзбекистонда шундай бўлиши имкони борми, деган савол хаёлимдан ўтди. Бироқ дарҳол мамлакатимизда бундай воқеа бўлиши эҳтимоли йўқлиги ҳақида ўйладим. Чунки халқимизнинг интеллектуал қатлами сотқин. Уларга халқнинг озодлиги, ҳурлиги, қорни тўқлигидан кўра ўзининг юмшоқ курсиси афзал. Бизда мухолифат йўқ. Борлари ҳам сотқин, бир-бири билан келиша олмайди. Чўққидаги эчкини фақат уриб тушириш мумкин, деб ёзган эди шоиримиз Абдулла Орипов. Демак, ҳозирги тузум яхши гап билан, йўл билан ўз ўрнини бўшатмайди. Тбилисидаги воқеалар Грузия халқи озодлик курашлар эвазига қўлга киритилишини англаб етганини кўрсатади”, - суҳбатдошларимиздан бири.
XS
SM
MD
LG