Линклар

logo-print

Россия Президенти Владимир Путин Молдовага сафарини қолдирди.


Путин Днестр бўйи мажоросини ҳал қилиш борасида Россия таклиф қилаëтган тинчлик келишувини имзолаш маросимида қатнашиш учун бугун Кишинëвга бориши керак эди.
Молдова Президенти Владимир Воронинга кўра, мазкур келишув имзоланишидан аввал, бу ҳужжат Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан тасдиқланиши лозим. Кеча ЕХҲТ Россия таклиф қилаëтган тинчлик келишувини рад этди.
Айни пайтда, бугун Кишинëвда намойишчилар расмий Москвани Денстрдан Россия қўшинларини олиб чиқишга чақирдилар. Намойишчилар Россия байроғи ва Путиннинг портеретини ҳам ëқиб юбордилар.
Россия таклиф қилаëтган тинчлик келишувида Молдовани қуролли кучларга эга бўлмаган федерал давлат қилиш, Днестрга Муҳторият мақомини, ҳамда молдован ва рус тилларига давлат тили мақомини бериш назарда тутилади.
XS
SM
MD
LG