Линклар

Бугун Киевда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазирлари Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзенинг ҳокимиятдан четлаштирилгани билан боғлиқ вазиятни муҳокама қиладилар.


Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот вакили мазкур учрашув хусусида мана бундай деди:
“МДҲ Ташқи Ишлар Вазирларининг бугунги махсус учрашуви кун тартибида фақат бир масала – Грузиядаги вазият муҳокама қилинади. Ушбу масала МДҲга аъзо давлатлар сиëсатчилари ва ташқи ишлар вазирларининг диққат марказида тургани шубҳасиз. Учрашув сўнггида вазирлар Грузиядаги вазият борасида қўшма баëнот қабул қилишлари мумкин”, - деди Россия расмийси.
XS
SM
MD
LG