Линклар

Британия Ташқи Ишлар вазири Жек Строунинг таъкидлашича Ироқдаги зўравонлик ҳокимиятнинг ироқликлар қўлига топирилишини янада секинлаштиради.


Кеча Строу Бағдодга борди. Унинг Ироқ пойтахтига ташриф буюриши хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган эди.
Строу Ироқдаги вазият хавфлилигини тан олди.
Унинг айтишича, сиëсий жараëн ва ҳарбий ҳаракатлар ҳокимиятнинг 2004 йил июнига бориб ироқликларга топширилишини таъминлайди.
Кеча Саддам Ҳусайннинг она шаҳари Тикритда АҚШ ҳарбийлари Саддам амалда бўлган вақтда Ироқ армияси қўмондони ўринбосари бўлган Иззат ал Дурийнинг аëли ва қизини қўлга олганини маълум қилди.
Ал-Дурий АҚШ Давлат Департаментининг махусус рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG