Линклар

Қамоққа олинган ўзбек журналисти Руслан Шарипов 2004 йилнинг “Олтин қалам” мукофотига сазовор деб топилди.


Жаҳон газеталари уюшмаси тарафидан таъсис этилган мазкур рамзий мукофот ҳар йили сўз эркинлиги учун астойдил курашган ва бунинг учун мамлакатида таъқиб-тазйиқларга учраган журналистларга берилади.
Жаҳон газеталари уюшмасининг матбуот эркинлиги бўйича дастури раҳбари Кайса Торнроузга кўра, Ўзбекистонлик журналист мамлакатидаги репресииялар ва ҳуқуқ-тартибот органларининг таъқиб-тазйиқларига қарамай сўз эркинлиги учун курашгани ва ҳақиқатни ошкор эта олгани учун “Олтин қалам” мукофотига лойиқ деб топилган.
XS
SM
MD
LG