Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қора денгиз портида жойлашган Бургас шаҳрида Болгарияга қилган уч кунлик сафарини якунлади.


Каримов маҳаллий расмийлар билан ўтказган музокаралари чоғида икки давлат ўртасидаги траснпорт алоқаларини яхшилаш ва ушбу шаҳарда консулхона очиш режасини муҳокама қилди.
Кеча кечқурун эса, икки томон консуллик келишувини имзолади. Ҳукуматга қарашли “БТА” ахборот агентлигининг Болгария Ташқи Ишлар Вазири Соломон Пасига асосланиб билдиришича, Каримов Бургасда ўз резиденциясига эга бўлиш истагини билдирган.
Пасининг таъкидлашича, агар Бургасда Ўзбекистон Президентининг шахсий резиденцияси қад кўтарса, мазкур шаҳар ўзбекистонликларда ҳам саëҳат учун қизиқиш уйғотиши мумкин.
Душанба куни, Ислом Каримов Софияда мамлакат Президенти Георги Парванов билан учрашди ва икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги турли ҳужжатларга имзо чекди.
XS
SM
MD
LG