Линклар

logo-print

Грузияда сайловлар ўтказишда ëрдам бериши учун АҚШ Тбилисига махсус делегация жўнатмоқда.


Мамлакатда келаси йилнинг 4 январида сайловлар ўтиши режалаштирилган.
Вақтинчалик Президент вазифасини ўтаëтган Нина Буржанадзе мамлакат иқтисоди қулаш арафасида турганини қайд этди.
“Reuters” ахборот агентлигии маълумотига кўра,бугун Буржанадзе Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари билан учрашди.
Бугун Грузия собиқ Президенти Эдуард Шеварднадзе ўзига тегишли буюмларни олиб кетиш учун истеъфога чиққанидан бери илк марта собиқ идорасига ташриф буюрди.
Шеварднадзе ўзининг собиқ ишчилари билан хайрлашиб, бир неча одамга эсдалик учун дастхат берди.
Шунингдек, Шеварднадзе бундан бир неча ой олдин истеъфога чиқиш истагида бўлгани, аммо намойишчилар ушбу қарорни қабул қилишга ундамагунича, ўзини бир оз ноқулай ҳис этганини билдирди. Собиқ Президент энди бир неча газетага нима сабабдан ўз лавозимини тарк этиш қарорига келгани ҳақида мақола ëзиш ниятида:
- Мен учун истеъфога чиқиш жараëни осон кечмади. Ўша куни ҳаттоки оила аъзоларим ҳам менинг истеъфога чиқишимни хоҳладилар. Бу эса истеъфога чиқишнинг фақатгина тинч ўйли эди. Энди эса мен нима сабабдан истеъфога чиққаним тўғрисида кичик мақолалар ëзиб,уларни газеталарда чиқараман, - деди Шеварднадзе.
XS
SM
MD
LG