Линклар

Бугун бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик раҳбарлари Эроннинг уранни бойитиш борасидаги 18 йиллик махфий дастурига оид резолюция лойиҳасини кўриб чиқдилар.


Хужжатда мазкур масаланинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилиши кўзда тутилмаган.
Ахборот агентликларининг маълум қилишларича, резолюцияда Эронниг халқаро инспекторлар билан ҳамкорлик қилиши олқишланилган ; айни пайтда Теҳрон оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги келишувга амал қилмаса, оқибатлари ëмон бўлишидан огоҳлантирилган.
Агентлик раҳбари Эл-Барадэй қабул қилинган резолюциядан мамнунлигини гапирди:
- Мен мазкур резолюция қабул қилинганидан мамнунман. Бу эса Эронни ўз ядровий дастурини тинчлик йўлига қаратишга ундайди. Аввал ҳам айтганимдек,бу оммавий қирғин қуроллари тарқатилиши олдини олиш ҳаракатларини кучайтиради, - деди Эл-Барадэй.
XS
SM
MD
LG