Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелдга кўра Америка иттифоқдош мамлакатлар билан ҳарбий ислоҳотлар ўтказиш борасида музокаралар олиб боришга тайëрланмоқда.


Журналистларга берган интервюсида Доналд Рамсфелд АҚШ Президенти Жорш Буш Давлат Департаменти ва Пентагоннинг иттифоқчилар билан АҚШ ҳарбийлари имкониятларини кенгайтириш тўғрисида маслаҳатлашувлар ўтказишлари тарафдорлигини маълум қилди.
Рамсфелднинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар муайян мамлакатлардан ҳарбийларини чақириб олиб,уларни бошқа мамлакатга жойлаштириш борасида ҳали ҳеч қандай қарорга келгани йўқ.
Мудофаа Вазирининг айтишича, ҳарбий ислоҳотларни ўтказишга қарор қилиш ëки қилмасликни муҳокама қилиш жараëни узоқ вақт олади ва у 6 йилгача чўзилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG