Линклар

Бугун Қирғизистон инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар, сиëсатчилар ва талабалар ҳукумат биноси олдида пикет ўтказди.


Пикетдан мақсад мухолифатчиларнинг ҳибсдаги етакчиси Феликс Куловни озодликка чиқариш.
Қирғизистон собиқ бош вазир ўринбосари ҳамда ички ишлар вазири лавозимида ишлаган Кулов 2000 чи йили президентлик сайловларида Аскар Ақаевнинг рақиби бўлган.
Феликс Кулов катта миқдордаги пулни ўзлаштирганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Куловга нисбатан амнистия эълон қилинса, у яқин 4-5 йил ичида озодликка чиқарилиши мумкин.
1990 йиллар ўрталарида Қирғизистон Марказий Осиëдаги энг демократик республика ҳисобланган эди. Сўнгги вақтларда журналистлар ва ҳуқуқ фаолларига нисбатан зўравонлик ишлатилиши натижасида, мамлакатга нисбатан танқидлар кучаймоқда.
XS
SM
MD
LG