Линклар

НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон Сербия ҳукуматини босниялик сербларнинг собиқ қўмондони Ратко Младични Хаага Халқаро Трибуналига топшириш лозимлиги тўғрисида огоҳлантирди.


Белградга қилган ташрифида Робертсон Сербияда Младичнинг қаердалигини биладиган одамлар борлигига ишонч билдирди.
Хаагадаги Халқаро Трибунал Младични Сербияда яширинган ва буни ҳукумат билади, деган тахминда.
Младич ва босниялик сербларнинг собиқ етакчиси Радован Каражичлар 1990 йиллараги Босниядаги ҳарбий низолар давомида ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланиб, улар устидан қидирув эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG