Линклар

logo-print

Ғазо секторида исроилликларга қарата ҳужум уюштиришда гумон қилинган уч фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилди.


Бироз илгари эса, фаластинликларнинг айтишича, Исроилликларнинг ҳужуми натижасида 9 ëшли бола ҳалок бўлган.
Фаластиннинг Музокарачилар раҳбари Саиб Эрекат Исроил Фаластинга тегишли ҳудудда девор қураëтганидан норози бўлган АҚШ Исроилга ажратаëтган бир неча миллиардлик молиявий ëрдамини атиги 290 миллион долларга камайтирганини танқид қилди.
Унинг айтишича 9 миллиардлик келишувнинг 290 миллион долларга камайтирилиши Исроилни ўз режасини ўзгартиришга мажбур қилмайди.
Шундан кейин, Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон тинчлик жараëни доирасида Исроилнинг жуда мураккаб муросага боришига тўғри келади, деб таъкидлади.
Унинг айтишича, айни дамда исроилликлар яшаëтган ҳудудлар бўшатилади. Шарон, айнан қайси ҳудуд бўшатилиши ҳақида аниқ бир қарорга келгани йўқ:
- Мен исроилликлар учун оғриғи сезиладиган бу масала ҳақида олдин ҳам гапирган эдим. Айни дамда эгаллаб турган ҳудудларимизни ушлаб қололмслигимиз табиий. Аммо бу Исроил ва фаластинликлар учун тинчлик жараëнин ўрнатишга қаратилган реал ҳаракатдир, - деди Шарон.
XS
SM
MD
LG