Линклар

logo-print

Италия ҳукуматига қарашли ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, чоршанба куни Бағдоддаги Италия элчихонаси ракета ëки снарядлардан ўққа тутилган.


Маълумотларга кўра, чамаси 23:30ларда рўй берган портлаш элчихона биносига зарар етказган. Ҳеч кимга шикаст етмаган.
Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида эса, АҚШ ҳарбийлари қуролланган шахслар томонидан ўққа тутилди. Жавоб ҳужуми натижасида ҳужум қилганлардан 4 нафари ўлдирилган. Воқеа рўй берган жойда бўлган 12 ëшли бола ҳам нобуд бўлган, 4 маҳаллий фуқаро яраланган.
Мамлакат жанубида эса, Саддам Ҳусайннинг собиқ соқчиси қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG