Линклар

Туркия Хавфсизлик Суди ўтган ҳафтадаги портлашларга алоқадорликда гумон қилинаëтган 3 одам қўлга олинганини маълум қилди.


Улардан 2 нафари аëллардир.
Шундай қилиб, Истамбулда юз берган портлашларга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинганлар сони 12 нафарга етди. Портлашлар 57 одам ўлимига сабаб бўлди.
Туркия расмийларининг тахминига кўра, турк жанггарилари терактни уюштириш учун Ал-Қайда террор тармоғидан ëрдам олган.
Чоршанба куни Туркия Бош Вазири Ражаб Тойиб Эрдўған Британия ҳукуматини разведка маълумотлари билан алмашмаëтганликда айблади. Британия Ташқи Ишлар Вазирлиги сешанба куни Туркиянинг Анқара ва Истамбул шаҳарларида янги террор ҳужумлари режалаштирилаëтгани ҳақида хабар тарқатганди.
XS
SM
MD
LG