Линклар

logo-print

Ҳукуматга қарши минглаб намойишчилар бугун ҳам Молдавиянинг Чисинау шаҳрида ўз норозилик намойишларини давом эттирдилар.


Россиянинг тўрт кундан буëн давом этиб келаëтган Молдавияни федерациялаштириш режасига қарши намойишларда, шунингдек, ҳукуматнинг истеъфога чиқиши ҳам талаб қилинмоқда.
Россиянинг режаси Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ҳамда АҚШ томонидан танқид қилинди.
Оппозиция лидери Иури Росканинг айтишича, намойишлар давом этаверади.
"Бизнинг намойишлар пойтахт марказида давом этади. Талабаларнинг намойишга қатнашишларининг олдини олиш учун барча мактаб ва университетлар полиция ва хавфсизлик ходимлари томонидан ўраб олинган", - дейди мухолифат лидери.
XS
SM
MD
LG