Линклар

Туркманистон ҳукумати Ашхободдаги Россия элчихонаси фаолиятини чеклаб қўйганидан кейин, Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳозирда Туркманистонга қарши кўрилиши мумкин бўлган чоралар рўйхатини тузмоқда.


Трукманистон ҳукумати Россия билан қўш фуқаролик тўғрисида имзоланган шартномани жорий йил бошида бир томонлама бекор қилди. Натижада Туркманистонда яшовчи ўн минглаб руслар ва рус тилида сўзлашувчи бошқа миллат вакиллари тўсатдан Россияга кетишлари лозим бўлиб қолди.
Россия Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Алексей Федотовга кўра, Туркманистон Ташқи Ишлар Вазирлигига жорий йилда мактуб ёзган 200 нафар рус миллатига мансуб киши ҳозиргача жавоб олмаган. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Россиялик дипломатлар Туркманистон ҳукуматининг махсус рухсатисиз мамлакатга кира олмасликларини, ўз навбатида, бу миссия самарадорлигига салбий таъсир этаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG