Линклар

logo-print

Туркия полицияси шу ой бошида Истамбулдаги икки синагогага ҳужум уюштиришни режалаштирган ва уни амалга оширишга буйруқ берганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди.


Туркия полицияси матбуот котиби Халил Йилмазга кўра, ўша шахс мамлакатни тарк этишга уринган пайтда қўлга олинган. Кейинроқ у вайрон бўлган синагогага олиб келинган.
“Истамбулга олиб келинган киши операция бошланиши учун разведка маълумотлари йиққан ва ҳужум уюштириш учун ўша куни жойни бориб кўрган шахс экани аниқланди. Бугун у мазкур жиноий иш юзасидан текширув олиб бораётган Республика Прокуратураси назоратида бомба портлатилган жойга олиб борилди”, - деди Туркия полицияси матбуот котиби Халил Йилмаз. Айни пайтда, у гумондор шахс ҳақида бошқа маълумот бермади.
XS
SM
MD
LG