Линклар

Бугун Грузиянинг сўл қанот Меҳнат партияси 4 январга белгиланган муддатидан аввалги Президентлик сайловларида қатнашмаслигини билдирди.


Партия раиси Шалва Нателашвили, фақатгина ноябр ойида сайланган депутатларгина янги Президентлик сайловлари ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгалигини айтди. Мунозарали бўлган ўша сайловларида Меҳнат партияси тўртинчи ўринни эгаллаган эди.
Айни пайтда, бугун Меҳнат партиясининг Тбилисидаги бош қароргоҳи биноси ташқарисида гараната портлади. Натижада дераза ойналари синди, аммо талафот кўрилмади.
Грузиядан кўпроқ автономияга эришишни хоҳлаган республиканинг уч минтақаси лидерларининг Россиядаги бугунги учрашуви Тбилисидаги ҳозирги раҳбарларни хавотирга солди.
Грузия Президенти вазифасини вақтинча бажараётган Нино Буржанадзе, Россия ҳукумати Грузия расмийларига Москвада ўтаётган музокаралар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаганини айтди.
XS
SM
MD
LG