Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ташқи Ишлар вазирларининг Неапол шаҳридаги икки кунлик учрашувининг сўнгги кунида, яъни, бугун мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.


Бироқ, учрашув қатнашчилари Европа Иттифоқининг конституциясига муҳим ўзгартишлар бўйича келишувга эриша олмадилар.
Германия Ташқи Ишлар вазири Йошко Фишер, вазирлар мустақил мудофаа кучларини ташкил этиш режаси бўйича муҳим қадамлар ташлаганларини, аммо ташкилотлар ислоҳоти хусусидаги таклифлар бўйича кўп масалалар ҳал этилиши кераклигини билдирди.
Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строу, Британия, Франция ва Германиянинг Европа Иттифоқи учун НАТОдан мустақил бўлган ҳарбий кучлар ташкил этиш ҳақидаги режасини амалга ошириш ишлари давом этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG