Линклар

logo-print

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари кеча Саддам Ҳусайн тарафдорлари билан юз берган тўқнашувда 54 нафар ироқлик жанггарини ўлдирганини маълум қилдилар.


Ҳарбийларнинг айтишича, ҳужум Бағдод ва Тикрит шаҳри ўртасидаги Самарра шаҳрида қуролланган шахслар ҳарбийлар автоколланасига қарата ўқ узганидан сўнг юзага чиққан.
Қайд этилишча, беш нафар АҚШ ҳарбийси яраланган, жавоб ҳужум натижасида 46 жанггари ҳалок бўлган, 18 одам яраланган. Улардан саккиз нафари асир олинган. Тинч аҳолидан ҳам 8 одамнинг қурбон бўлгани билдирилди.
Ушбу тўқнашув апрел ойидан буëн рўй берган ҳарбий операциялар ичидаги энг каттаси ҳисобланади.
Сўнгги икки кун ичида икки Япония фуқароси, икки Жанубий Корея фуқароси ва 7 Испания разведка мутахассиси Ироқда ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG