Линклар

Терроризм ва Грузияда бўлиб ўтадиган сайловларга бошчилик қилиш- Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг бугун очилаëтган икки кунлик йиғилиши кун тартибидаги асосий масалалардир.


Анжуман Голландиянинг Маастрич шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл ва Россия Ташқи Ишлар Вазири Игор Ивановдан ташқари 40 яқин мамлакат ташқи ишлар вазирларининг иштироки режалаштирилган.
Шунингдек, Грузия Президенти вазифасини бажараëтган Нина Буржанадзенинг ҳам анжуманда иштирок этиши кўзда тутилган.
Ташкилотга раислик қилаëтган Голландия Бош Вазири Яп де Хуп Шхеффер 4 январ куни Грузияда ўтадиган сайловларга кўрсатилажак молиявий ëрдамни 5 миллион долларга кўтаражагини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG