Линклар

Грузиянинг янги тайинланган Ташқи Ишлар Вазири Тедо Жапаридзе, Тбилиси бундан сўнг ҳам Россия ва АҚШ билан яқин ҳамкорлик қилишини баëн қилди.


Жапаридзе бу ҳақда Грузия Парламенти йиғилишида эълон қилди.
Парламентнинг кечаги йиғилишида Зураб Чиаберишвили Марказий Сайлов Қўмитаси раиси этиб сайланди. Чиаберишвили, 2 ноябр куни кўплаб мунозараларга сабаб бўлган сайлов натижаларини текшириш учун тузилган мустақил гуруҳ раҳбари эди.
Чиаберишвилининг биринчи вазифаси, айтилишча, яқинлашаëтган сайловларда овозлар сохталаштирилишига йўл қўймасликдан иборат.
Кеча Чиаберешвили президентликка номзодларни рўйхатдан ўказиш муддатини яна икки кунга узайтирди. Айни вақтга қадар президентликка 12 нафар номзод рўйхатга олинди. Сайловлар 4 январга белгиланган.
XS
SM
MD
LG