Линклар

logo-print

Бугун Брюсселда НАТО Мудофаа Вазирлари икки кунлик музокараларини бошлади.


Кун тартибидан Афғонистондаги тинчликни сақловчи кучлар сафини кенгайтириш масаласи ўрин олган.
АҚШ ҳукумати Афғонистоннинг Эрон билан чегарадош ҳудудидаги Ҳирот шаҳрига Америка ҳарбийлари жойлаштирилганини билдирди. АҚШ ҳарбийлари вакили Брайн Хилферти, 50 нафар ҳарбийдан иборат мазкур гуруҳ бугун ўз ишини бошлаганини маълум қилди.
Айни пайтда, Афғонистоннинг Бомиëн, Қундуз, Мозори-Шариф, Гардез ва Парван вилоятларида ҳам қуриш ишлари билан шуғулланувчи Америка ҳарбийлари фаолият олиб бормоқда.
Мазкур ҳарбийлар аҳоли яшайдиган ҳудудларда қайта қуриш ишларининг тинч олиб борилишини таъминлайдилар.
Хайрия Ташкилотлари ҳарбийларнинг нисбатан тинч ҳудудларга жойлаштирилганини танқид қилиб, улар ëрдами аксинча, ўта хавфли ҳудудларга кераклигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG