Линклар

Бугун Орттирилган Иммун Тақчиллиги Синдроми – ОИТСга қарши халқаро кураш куни.


Жорий йил давомида уч миллион одам ëстиғини қуритган ва тобора кенг тарқалаëтган бу ўлим вирусининг олдини олиш мақсадида бутун дунë бўйлаб ОИТСга қарши тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Африка ва Тинч океани минтақасида ОИТС туфайли ҳар дақиқада одам нобуд бўлаëтганини яна бир бор эслатди.
Иммун Тақчиллиги Вируси бўйича ташкилот директори ëрдамчиси доктор Жек Чоу, Кения пойтахти Наиробида ўтган анжуманда ОИТС халқаро барқарорликка таҳдид солаëтганини айтди:
- ОИТС халқаро барқарорлик ва ҳавфсизликка таҳдид солувчи ўткир муаммодир. Бу йил ОИТСдан қурбон бўлганлар сони уч миллион одамни ташкил этади. Бу кўрсаткич катта тезликда кўпаймоқда ва бугунги кунга келиб кунига 8 минг одам ОИТС туфайли ҳалок бўлмоқда, - деди Жек Чоу.
Ҳозирда ОИТС кенг тарқалаëтган мамлакатлар қаторига Россия, Украина, Эстония ва Латвия киради.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннан ОИТСни “оммавий қирғин қуроли” деб номлаб, дунë ушбу эпидемияга қарши курашда муваффақиятсизликка учраëтганини тан олди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Тақшкилоти ва ЮНОИТС камбағал мамлакат фуқароларини ушбу эпидемиядан даволаш учун кенг миқëсли дастур ишлаб чиқилганини эълон қилди.
Шанба куни Жанубий Африка республикасининг Кэйп Таун шаҳрида мамлакат собиқ Президенти Нелсон Мандела томонидан дунë мусиқа юлдузлари иштирокида ОИТСга қарши катта концерт уюштирилди. Мазкур концертдан тушган маблағ ОИТСга қарши кураш дастурига сарфланади.
XS
SM
MD
LG