Линклар

logo-print

Ироқни қайта тиклаш борасидаги буюртмалар тақсимотидан ироқликлар норози.

  • Абдулла Искандар

Ироқлик тадбиркор Ҳайдар Абдул Козим Бағдоддаги халқ ҳўжалигини қайта тиклаш юзасидан буюртмалар расмийлаштириладиган идора даҳлизларида ўтказган 4 ой вақти бекорга ҳавога совурилганидан нолийди. 4 ой давомида ҳар ҳафта бу идора мажлисларига қатнаган Абдул Козим ўз ширкати учун бирор буюртма ололмагани ва бу юзадан ким айбдор эканлигини яҳши билади. Учрашувлар Американинг йирик қурилиш ташкилоти бўлган Келлог, Бровн Роот ташкилоти ва унинг бош буюртмачиси билан ишлайдиган,Ироқдаги қайта қуриш ишларини мувофиқлаштириш ваколати юклатилган пудратчи идора Бектел корпорацияси томонидан амалга оширилмоқда. Бектел муҳандислик ва қурилиш ширкати унинг пудратчиси бўлган КБР миллионлаб АҚШ долларлари миқдоридаги ишларга талабгор излаш мақсадида бундай учрашувларни уюштиришаяпти.

Аммо Абдул Карим шартнома тузиш жараëнлари адолатсиз ва ношаффоф ҳолатда ўтаëтганигини таъкидлайди. Ироқ ширкатлари буюртмалардан қуруқ қоляпти, боз устига буюртмалар тақсимоти ëпиқ эшиклар ортида фақат америкаликлар ëки улар яҳши биладиган ширкатлар фойдасига ҳал бўлаяпти дейди у.

"Ироқликлар тилида биз "Эшик орқасида" битяпти деб аниқ айтган бўлардик. Сиз шартнома қайдан келиб кайга кетаëтганлигини "сезмайсиз" ҳам. Улар сизга тендерда қатнашишга мурожаат этиш учун фақат 4-5 кун фурсат беради. Бу вақт ичида қандай қилиб тайинли шартнома тақдим этиш мумкин.Бундай қисқа вақт ақлга сиғмайди."

Бошқа бир тадбиркор Хенд Агнан ҳоним муҳандислик ширкатида ишлайди. Бу ширкат ўндан ортиқ тендерда қатнашган,бироқ ҳаммасидан қуруқ қолган. "тақсимот" жараëни ҳақида гапирган Хенд Агнан ҳоним:

"Йўқ менга бу жараëн сира ëқмаяптди. Чунки Америка расмийлари нуқул бир неча ширкатларга шартнома бераяпти ҳолос.Қатор Ироқ ширкатлари таклиф билан чиқаяпти, аммо, америкаликлар фақат ўзлари билган ўша эски ширкатлар билан шартнома тузишмоқда ҳолос."

АҚШ мулозимларининг бу танқидлардан хабари бор. Бу танқидларга ҳар гал энсаси қотиб муносабат билдирадиган Америка мулозимлари Ироқ аҳолиси шикоятлари фактларнинг нотўғри талқин қилинишидан келиб чиқаëтганлигини таъкидлашади. Масалан реконструкция учун маблағ АҚШ Конгресси тарафидан ажратилади.Шу боис Юридик жиҳатдан шартномаларни асосан АҚШ ширкатларига берилиш мажбурияти бор дейишади улар. Аслида эса Ироқни қайта тиклаш ишларига катта маблағ ажратаëтган асосий идора USAIDнинг билдиришича шартномаларининг 50 фоизи Ироқ ширкатларига берилган ва бу миқдор яқин орада 70 фоизга ўсишини айтилмоқда. Шартномаларни бажаришга ажратилган ўта кам фурсат сабабини мулозимлар Ироқдаги ўта тез ривожланаëтган жараëнлар билан изоҳлашмоқда. АҚШ ширкатлари ҳам айни вақт чекловлари доирасида ишламоқда, бу ўринда ҳеч ким имтиëзга эмас дейишмоқда улар.

Бошқа ироқликлар эса айрим ҳолларда АҚШ мулозимларининг эски режим билан ҳамкорлик қилган ширкатларнинг бизнес доираларига қўшилиб бойиб олаëтганларидан шикоят қилишмоқда. Ироқлик тадбиркор Абдул Козим Саддам даврида даврон сурган ишбилармонларнинг бугун ҳам пичоғи мой устида эканлигини айтади:

"Эски режим билан ҳамкорлик қилган кўпчилик Ироқликлар, катта маблағ ва алоқага эга.Улар баъзан Бағдоддаги буюртма тақсимоти олдидан ўз қўлларини Вашингтонгача узатиши мумкин. Ана шунақа йўл билан улар шартнома соҳиби бўлишмоқда."

Америка мулозимлари эса,билдирилаëтган танқидий фикрларнинг баъзиларига қўшилишсаларда, эски режим билан ҳамкорлик борасидаги айбловларни қатъий рад қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG