Линклар

Бугун АҚШ расмийлари Америка фуқароларини Саудия Арабистони ва Кения пойтахтларида террорчилик ҳужумлари юз бериши эҳтимолидан огоҳлантирди.


Ар-Риëддаги АҚШ элчихонаси матбуот вакилига кўра, яқин кунлар ичида террорчилар шаҳардаги турар-жой биноларига ҳужум уюштиришни режалаштираëтган бўлиши мумкин.
Ўтган май ва ноябр ойларида Ар-Риëдда портлашлар юз бергани оқибатида 50дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.
Америка расмийларига кўра, номаълум манбалар Қўшма Штатлар маъмуриятини яқинда Кения пойтахти Найробида ҳам террорчилик ҳужумлари уюштирилишидан огоҳлантирган.
2002 йил ноябрида Кениянинг Момбаса шаҳрида портлаш юз бергани оқибатида 15 одам нобуд бўлди. 1998 йили Найробида Америка элчихонаси портлатилгани оқибатида 219 одам қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG