Линклар

Бугун Недерландияда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши якунланди.


Россия Грузия ва Молдовага оид масалалар юзасидан қаршилик кўрсатгани туфайли учрашувда якуний ҳужжат қабул қилинмади.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Россияни Грузия ва Молдова борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди:
”Мен Россия ва Грузияни бу мамлакатдаги Россия қўшинларига оид масалаларни ҳал қилишга чақираман. Мен Россияни яна бир бор Истанбулда Грузия ва Молдова борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларини тезроқ бажаришга чақираман.”, - деди Колин Пауэлл. У яна Грузияда сепаратчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслик ҳақида ҳам огоҳлантирди.
Кеча Грузия Президенти вазифасини бажараëтган Нино Буржанадзе расмий Москвани сепаратчи минтақалар Жанубий Оссетия ва Абхазияни қўллаб-қувватлаëтгани орқали Грузия суверенлигига зарар етказаëтганликда айблади. У яна Москва ҳукуматини Грузиядан Россия қўшинларини олиб чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG