Линклар

logo-print

Бугун Германия Канслери Герхард Шройдер хитойлик ва германиялик тадбиркорларни савдо соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.


Пекинда етакчи ишбилармонлар олдида чиқиш қилган Шройдер Хитой компанияларини Германияда кўпроқ сармоя ëтқизишга чақирди. У ҳозирда Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо оборотининг 40 фоизи Германияга тўғри келаëтганини маълум қилди.
Кеча Шройдернинг Хитой раҳбарларига айтишига кўра, Германия Европа Иттифоқининг Хитойга қарши жорий этган қурол эмбаргосини бекор қилиш устида ишлайди.
Пекин ҳукумати 1989 йилда демократияга тарафдор намойишчиларга қарши куч ишлатганидан кейин Европа Иттифоқи ўзига аъзо давлатларни Хитойга қурол сотишни таъқиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG